Линклар

Путин: Савдо алоқаларининг кенгайиши глобал иқтисодиётни ўнглашда ёрдам беради


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Владивосток шаҳрида иш бошлаган Осиё-Тинч Океани ҳамкорлик ташкилоти саммитида шанба куни чиқиш қилган Россия Президенти Владимир Путин савдо алоқаларини кенгайтириш глобал иқтисодиётни ўнглашга туртки беришини таъкидлади.

7 сентябр куни очилган икки кунлик анжуманда ташкилотга аъзо бўлган 21 давлат раҳбари, ҳукумат ва ширкатларнинг юзлаб юқори лавозимли расмийлари иштирок этмоқда.

Шанба кунги йиғилишда чиқиш қилган Хитой раҳбари Ху Цзинтао Хитойда барқарор иқтисодий ўсиш таъминланишини урғулади.

Анжуманда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва минтақа интеграцияси билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG