Линклар

“GM Uzbekistan” АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонаси МДҲ давлатларига ҳар йили 60 мингдан зиёд Chevrolet Cobalt русумидаги замонавий енгил автомобил экспорт қилишни режаламоқда.

“Ўзавтосаноат” ҳиссадорлик ширкатига асосланиб UzDaily.uz нашрининг хабар қилишича, Андижон вилоятининг Асака шаҳридаги заводда йилига 120 мингдан ортиқ Chevrolet Cobalt ишлаб чиқариш ва унинг ярмидан кўпини МДҲ давлатларига экспорт қилиш мўлжалланган.

Chevrolet Cobalt автомобилига “GM Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 105 от кучига тенг бўлган 1,5 литрлик DOHC мотори ўрнатилган бўлиб, у 100 километрлик масофага ўртача 6,2 литр ёнилғи сарфлайди.

“GM Uzbekistan” 5 сентябр куни Тошкентда Chevrolet Cobalt автомобилининг тақдимот маросимини ўтказди.

Янги автомобилнинг баҳоси 27 миллион сўмдан 34 миллион сўмгача бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG