Линклар

logo-print
Эрон ўзаро дипломатик алоқаларни узгани Канадани танқид қилди.

Эрон ҳукумати Сурияга ҳарбий ёрдам кўрсатаётгани, уранни бойитиш дастурини тўхтатиши ҳақидаги БМТ резолюцияси талабини Теҳрон бажармагани, шунингдек, Эрон раҳбарларининг Исроил давлатига мунтазам таҳдид қилиб келаётганига норозилик сифатида Канада 7 сентябр куни Теҳрондаги элчихонасини ёпди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Канада ҳукуматини Исроилнинг “сионист режими таъсирида эканликда” айблади.

Эрон расмийси Канада Теҳрондаги элчихонасини ёпгани ва Эрон дипломатларининг Канададан чиқариб юборилганига “муносиб жавоб қайтарилишини” урғулади.
XS
SM
MD
LG