Линклар

logo-print
Бухоро шаҳри ҳокими Ҳайит Комилов ўз хоҳишига кўра лавозимидан бўшатилди.

Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Валижон Ўринов Бухоро шаҳрига янги ҳокими этиб тайинланди.

Газета.уз нашри хабарига кўра, Ўринов шу кунга қадар “Навоийавтойул” ширкатининг йўл эксплуатацияси ҳудудий директори лавозимида ишлаб келган.

Ҳайит Комилов 2011 йил март ойида Бухоро шаҳрига ҳоким этиб тайинланган.

2012 йил июн ойи бошида Ҳайит Комилов иқтисодий жиноятларда айбланиб ҳибсга олингани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG