Линклар

Франция президенти Франсуа Олланд шанба куни Beatles гуруҳи асосчиларидан бири Пол Маккартнига Фахрий легион орденини топширди.

Елисей қасрида ўтказилган тантанали маросимда Олланд Маккартнининг мусиқа ривожига қўшган “бебаҳо ҳисса”си ва унинг кўплаб француз қўшиқчиларига кўрсатган таъсирини алоҳида қайд этди.

Фахрий легион ордени Наполеон Бонапарт томонидан 1802 йилда таъсис этилган.

Пол Маккартни Гиннеснинг Рекордлар китобида “Барча даврларнинг энг муваффақиятли бастакор” ўлароқ эътироф этилган.

1997 йилда қиролича Елизавета II оммабоп мусиқа ривожига қўшган инқилобий ҳиссаси учун Маккартнига рицар унвонини берган.
XS
SM
MD
LG