Линклар

GM Uzbekistan қўшма корхонаси Chevrolet Epica автомобилини йиғишни тўхтатди. Бу Ўзбекистонда Chevrolet Malibu автомобили ишлаб чиқарила бошлангани билан изоҳланмоқда.

Бизнес-класс автомобили ҳисобланмиш Epicaни йиғиш, маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2007 йили йўлга қўйилган, ўшандан буён бу русумдаги автомобилдан қарийб 9,5 минг дона йиғилган.

Ҳозирги пайтда GM Uzbekistan Nexia, Lacetti, Malibu, Cobalt, Matiz, Spark, Captiva ва Damas каби автомобилларни йиғаяпти.

2011 йили мазкур қўшма корхона 221 445 дона автомобил ишлаб чиқаргани айтилмоқда.

Ўзбекистонда йиғилган автомобиллар ички бозорда сотилиш билан бир қаторда яқин хориж, хусусан, Россия ва Қозоғистонда кўп сотилади.
XS
SM
MD
LG