Линклар

logo-print
Ўзбекистоннинг 19 ёшлилардан иборат терма жамоаси (U-19) Осиё футбол федерацияси кубоги учун Ветнамда ўтказилаётган ҳалқаро 2-ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик ёш футболчилар эронлик тенгдошларига финалда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиндаги барча голлар биринчи бўлимда киритилди. Ўйиннинг дебютидаёқ ҳисобни очган эронликлар 23-дақиқада яна бир марта ўзбек футболчилари дарвозасини ишғол қилишди.

Гуруҳ босқичида Эронга қарши биринчи ўйиндан фарқли равишда ўзбекистонлик футболчилар бу сафар 19-дақиқада ҳисобни тенглаштирувчи гол киритишга муваффақ бўлишди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сўнгги йигирма кун ичида эронлик тенгдошлари билан тўрт маротаба рўбарў келиб, шуларнинг учтасида мағлубиятга учраган ва битта ўйинда ғалаба қозонган.

Эндиликда ўзбекистонлик ёш футболчилар 2012 йилнинг 1-17 ноябр кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган U-19 Осиё Чемпионатида иштирок этади.

“С” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақаларда
плей-офф йўлланмаси учун Шимолий Корея, Иордания ва Ветнам ёшларига қарши майдонга тушиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG