Линклар

logo-print

Ироқда ўнлаб одам ҳужум қурбони бўлди


Киркук шаҳридаги портлаш содир этилган жой.

Киркук шаҳридаги портлаш содир этилган жой.

Ироқ бўйлаб якшанба куни амалга оширилган ўнта портлаш оқибатида элликдан ортиқ киши нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди.

Насирия шаҳридаги Франция консулхонаси яқинида амалга оширилган портлашда бир киши ўлди, бир одам яраланди.

Якшанбага ўтар кечаси пойтахт Бағдоддан шимолда жойлашган Дужайли шаҳридаги ҳарбий базага уюштирилган худкуш ҳужумда 11 аскар ҳалок бўлди, саккиз ҳарбий яраланди.

Киркук шаҳридаги давлатга қарашли нефт ширкати биносининг автомобиллар тўхташ жойида амалга оширилган ҳужумда полицияга ишга кирмоқчи бўлган етти киши ўлди, 17 одам яраланди.

Басра порт шаҳридаги портлашда уч одам ўлди, 24 нафари яраланди.
XS
SM
MD
LG