Линклар

Клинтон: Сурия масаласида Россия билан якдиллик йўқ


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қўшма Штатлар ва Россия Сурия можаросига ечим топиш борасида ўзгача фикрда эканини айтди.

Клинтон Владивосток шаҳрида бўлиб ўтган Осиё-Тинч Океани ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида шанба куни Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди.

Якшанба куни Путин музокарани “жуда самарали” дея бахолади.

Ҳиллари Клинтон Сурия ҳукуматига босимни кучайтириш масаласини Россия билан муҳокама қилишни давом эттиришини билдирди.

Давлат котиби Россия қўшилмаса ҳам Қўшма Штатлар ва иттифоқчилари Сурия муҳолифатини кўпроқ дастаклаши ва президент Башар Ал-Ассад режимига халқаро босим янада кучайишини урғулади.
XS
SM
MD
LG