Линклар

Ҳиндистон ракетаси иккита хорижий сунъий йўлдошни Ер орбитасига муваффақиятли олиб чиқди.

Ҳиндистон Фазо Тадқиқотлар Маркази “Sriharikota” номли ракетани мамлакат жанубидаги Андра Прадеш штатидан учирди.

Ракета Франция ва Японияга қарашли сунъий йўлдошларни фазога етказди.

Бу 1975 йилда Ҳиндистонда фазо миссияси бошланганидан бери учирилган юзинчи ракетадир.

Ҳиндистон 1999 йилдан бери 27та хорижий сунъий йўлдошни Ер орбитасига олиб чиққан.

Айни пайтда, Ҳиндистон 2014 йилга қадар Марсга ракета учиришни ва 2016 йилда бортида одам бўлган ракетани фазога учиришни режалаган.
XS
SM
MD
LG