Линклар

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан 26 километр жануби-шарқ томонда жойлашган Колпино шаҳарчасида саккиз ой олдин қамоқдан қочган Ўзбекистон фуқароси ушланди.

Кonkretno.ru Интернет нашри хабарига кўра, 53 яшар Олимжон Файзуллаев Россияда муқим иш билан шуғулланмаган ва ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмай яшаб келган.

Текширув давомида Файзуллаев 2012 йил 12 январдан бери қамоқдан қочган маҳбус сифатида давлатлараро қидирувда бўлгани аниқланган.

Олимжон Файзуллаевга Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туман ички ишлар бошқармаси қидирув эълон қилган.
XS
SM
MD
LG