Линклар

Ироқ суди собиқ вице президентни сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилди


Ироқ собиқ вице президент Тариқ Ал-Ҳошимий, Истанбул ш., 2012 йил 4 май.

Ироқ собиқ вице президент Тариқ Ал-Ҳошимий, Истанбул ш., 2012 йил 4 май.

Ироқ суди ўлим батальонлари тузганликда айбланган ва хорижга қочиб кетган собиқ вице президент Тариқ Ал-Ҳошимийга сиртдан осиб ўлдириш жазосини белгилади.

Ҳошимийнинг котиби ва куёви Аҳмад Қаҳтан ҳам суд томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Бир адвокат ва генерал ўлдирилгани юзасидан ўтказилган маҳкамада Ҳошимий ва унинг тан қўриқчиларига нисбатан 150 та айблов эълон қилинди.

Сунний мазҳабидаги Ҳошимий ўзига нисбатан жиноят иши кўпчиликни ташкил қилган шиалар томонидан ўч олиш мақсадида очилгани ва у сиёсий асосга эга эканини таъкидлаган.

Айрим хабарларда Ҳошимий ҳозир Туркияда экани, бошқа хабарларда эса Қатарда экани билдирилган.
XS
SM
MD
LG