Линклар

logo-print
9 сентябр куни Берлинда бир неча юз яҳудий ва мусулмонлар бирга хатна ҳақида суд чиқарган қарорга қарши норозилик юриши ўтказди.

Ўтган ҳафта Германия ҳукумати яҳудий ва мусулмонлар анъаналарига мувофиқ хатна қилган шифокорлар жиноий жавобгарликка тортилмаслигини аммо хатна қилиш билан шуғулланувчилар жавобгарликдан фориғ бўлмаслигини маълум қилди.

Ҳукумат жорий қилган тартибга мувофиқ ота-оналар эҳтимолий салбий оқибатлар ҳақида огоҳлантирилганидан сўнг ўз фарзандларини хатна қилдиришга ёзма равишда рухсат беришлари шарт.

Германияда яшаётган яҳудийлар ҳукуматнинг бу режасини рад қилган.

Ҳозир Германияда тўрт миллион мусулмон ва 200 минг яҳудий истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG