Линклар

Хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи


Хитойнинг Шаанхи вилояти халқаро савдони ривожлантириш қўмитаси делегацияси 9 – 12 сентябр кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Ўзинформ Интернет нашри хабарига кўра, делегация таркибида автомобил йўллари қуриш, кўмир ва кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, энергетика, оғир саноатда ишлатиладиган ускуналар ишлаб чиқарувчи еттита ширкат вакиллари бор.

10 сентябр куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Хитой делегацияси вакиллари билан Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасида учрашув бўлиши режаланган.
XS
SM
MD
LG