Линклар

Ҳалабда ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида жанглар давом этмоқда


Суриянинг Ҳалаб шаҳрида якшанба куни бомба ўрнатилмиш автомобил портлатилиши оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, қирққа яқин киши тан жароҳати олди.

Давлат телевидениеси орқали намойиш қилинган кадрларда портлаш содир бўлган жойда қутқарувчилар ишлаётгани, ўт ўчирувчилар эса ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилаётгани акс этган.

Ҳукуматга қарашли SANA ахборот агентлиги портлаш учун масъулиятни президент Башар Ассадга қарши курашаётган ва расмийлар террорчи деб атаётган исёнчиларга юклади.

Ҳалаб Суриянинг уч миллион одам яшайдиган йирик шаҳри бўлиб ҳисобланади. Бу ерда ҳукумат қўшинлари ва қуролланган мухолифат аъзолари ўртасидаги жанглар бир неча ҳафтадан буён давом этмоқда.

Исёнчилар Туркия чегараси яқинида жойлашган бу шаҳарни ўзларининг таянч нуқтасига айлантириб олишга уринмоқдалар.
XS
SM
MD
LG