Линклар

Кеча Буюк Британия пойтахти Лондонда XIV Паралимпиада ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

166 мамлакатдан жисмоний имкониятлари чекланган 4280 нафар спортчи иштирок этган мазкур ўйинларда медаллар сони бўйича Хитой биринчи, Россия иккинчи, Буюк Британия командаси эса учинчи ўринни эгаллади.

“Олов фестивали” деб ном олган тантанали ёпилиш маросимига Олимпиада стадиони трибуналари турган 80 минг томошабин гувоҳ бўлди.

Маросим чоғида Лондон мэри Борис Жонсон Паралимпиада байроғини Халқаро Паралимпиада қўмитаси президенти Филипп Крейвенга топширди, у эса, ўз навбатида, байроқни 2016 йилги ўйинлар ўтказиладиган Рио-де-Жанейро мэри Эдуард Паэз қўлига тутқазди. Шундан сўнг Филипп Крейвен Паралимпиада ўйинларини ёпиқ, деб эълон қилди.
XS
SM
MD
LG