Линклар

Ироқда юздан зиёд одам зўравонлик қурбони бўлди


Ироқнинг собиқ вице-президенти Тариқ ал-Ҳошимий.

Ироқнинг собиқ вице-президенти Тариқ ал-Ҳошимий.

Якшанба куни Ироқнинг 13 та шаҳрида содир этилган ҳужумлар ва портлашлар оқибатида камида юз киши ҳалок бўлди.

Террорчилик хуружлари Ироқ суди собиқ вице-президенти Тариқ ал-Ҳошимийни сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилганидан кейин амалга оширилди.

Айтилишича, кеча пойтахт Бағдоднинг шиалар истиқомат қилувчи олтита мавзеида бомбалар портлатилган.

Сунний мазҳабида бўлган Ҳошимий ўтган йил декабрида мамлакат расмийлари уни ҳибсга олиш учун ордер берганидан кейин Ироқни тарк этган. Шиалар томонидан бошқарилаётган Ироқ ҳукумати ал-Ҳошимийни 2005 йилдан 2011 йилгача террорчилик хуружлари ва қотилликларни уюштиришга алоқадорликда айблаганди.

Ҳошимий эса ўзига нисбатан билдирилаётган барча айбловларни рад этмоқда ва мамлакат ҳукуматини ўз мухолифлари бўлган суннийларни таъқиб қилаётганликда айбламоқда.

Айрим хабарларда Ҳошимий ҳозир Туркияда экани, бошқа хабарларда эса Қатарда экани айтилган.
XS
SM
MD
LG