Линклар

logo-print

Россиялик автомобилсозлар Ўзбекистонда “ГАЗел” ишлаб чиқаришга қизиқмоқда


Россиянинг “Коммерческие автомобили – группа ГАЗ” ширкати ўз автомобилларини Ўзбекистонда йиғишни режаламоқда.

Бу ҳақда Podrobno.uz янгиликлар агентлиги мазкур ташкилот масъули Олег Марков сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Марковга кўра, ширкат ҳозирда Ўзбекистонда “ГАЗел” ҳамда яқиндагина тақдимоти ўтказилган “ГАЗел Next” шассиси базасида микроавтобусларни йиғиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Унинг қайд этишича, Ўзбекистон бу каби ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун қатор афзалликларга, хусусан, етарли қувват ва кадрларга эга.

Ўзбекистонда техникага бўлган талаб ҳам юқорилигини эътироф этган Олег Марков ҳозирда ўз ташкилоти бу борада бизнес-режа тайёрлаш босқичида эканини, келаси йилда бу режа Ўзбекистон ҳукуматига тақдим этилажагинини билдирди.
XS
SM
MD
LG