Линклар

logo-print
10 сентябр куни АҚШ Багром қамоқхонаси назоратини расман Афғонистон ҳукуматига топширди.

Афғонистон ҳарбий полицияси қўмондони Сайфулла Сафи 3,182 нафар маҳбус ўзи бошқараётган бўлим тасарруфига ўтганини тасдиқлади.

Жорий йил бошида Афғонистон ва АҚШ мазкур қамоқхона назоратини Афғонистон ҳукуматига топшириш бўйича олти ойлик жараённи бошлаш тўғрисида келишув имзолаган эди.

Багром қамоқхонаси пойтахт Кобулдан 40 километр шимолроқда жойлашган.
XS
SM
MD
LG