Линклар

logo-print
Санкт-Петербург шаҳрининг Лесной туманидаги қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мухожири кўп қаватли бинодан қулаб тушди ва ҳодиса жойида вафот этди.

Fontanka.ru Интернет нашри 7 сентябр куни рўй берган воқеа ҳақида душанба куни хабар тарқатди.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Санк-Петербург шаҳар бошқармаси маълумотига кўра, қурилишда оддий ишчи бўлиб ишлаган 31 яшар Ўзбекистон фуқароси саккизинчи қаватдан йиқилиб кетган.

Тергов қўмитаси воқеада техника хавфсизлиги қоидалари бузилганми, йўқми буни текширмоқда.

Воқеа юзасидан жиноий иш очиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
XS
SM
MD
LG