Линклар

logo-print
Сурия телевидениеси Алеппо (Ҳалаб) шаҳрида якшанба куни рўй берган портлашда нобуд бўлганлар сони 27 кишига етганини хабар қилди.

Алеппо ҳокими Муҳаммад Воҳид Аккадга кўра, ўлганларнинг ҳаммаси тинч аҳоли вакилларидир.

Портлаш иккита касалхона яқинида рўй берган.

Сурия мухолифатига кўра, июл ойида Алеппода ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин касалхоналардан бири ҳукумат ҳарбийлари тасарруфига ўтган.

Аввалроқ Сурия телевидениеси портлаш натижасида 10 киши ўлгани, 40дан ортиқ одам яраланганини хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG