Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:58

ҲРУ: Қозоғистон ҳукумати ва нефт ширкатларини ишчилар ҳуқуқларини бузган


Ҳюман райтс уотч (ҲРУ) инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўтган йили Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида рўй берган воқеаларга оид ҳисоботида ҳукумат ва нефт ширкатларини кескин танқид остига олди.

Ҳюман райтс уотч Қозоғистон ҳукумати ва бир неча нефт ширкатини нефт заводларининг минглаб ишчилари ҳуқуқларини мунтазам тарзда бузиб келганликда айблади.

Ташкилот 10 сентябр куни эълон қилган ҳисоботда ўтган йили нефт заводи ишчиларининг узоқ давом этган норозилик намойишлари полиция томонидан камида 16 кишининг ўлдирилиши ва минглаб одамнинг ишдан оммавий тарзда бўшатилишига олиб келгани билан боғлиқ ҳодислар каттароқ муаммо, яъни, ишчилар ҳуқуқларининг бузилишига оид муаммони диққат марказига олиб чиқди, дейилади.

“Нефт ва иш ташлаш: Қозоғистон нефт секторида меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши” деб номланган 153 саҳифадан иборат ҳисоботда ғарбий Қозоғистонда ҳукумат ва учта нефт ширкати 2011 йил май ойида тинч иш ташлаш бошланишидан олдин ишчиларнинг йиғилиш ўтказиш, уюшмалар тузиш, эркин фикр билдириш ҳуқуқлари қандай қилиб чеклангани таҳлил қилинган.

Олмаота шаҳридан Озодлик билан суҳбатлашган ҲРУ вакили Миҳра Риттман ҳисоботда айнан қандай ҳуқуқлар бузилгани қайд этилгани ҳақида бундай деди:

- Ҳисоботда ишчиларнинг коллектив бўлиб келишувга эришиши йўлидаги уринишларига аралашиш, тинч ўтган иш ташлашдан кейин ишчиларнинг оммавий равишда ишдан бўшатилиши ва бошқа ҳуқуқларнинг бузилиши қайд қилинган. Бизнингча, мана шундай ҳуқуқ бузиши ҳолларини ўрганиш ва ҳукуматларга “ишчилар ҳуқуқларини яхшилаш” борасида тавсиялар бериш жуда муҳимдир, деди ҲРУ вакили.

Ҳисоботда номлари келтирилган учта нефт ширкатининг иккитаси қўшма корхоналардир. Булар KarazhanbasMunai JSC - Хитой-Қозоғистон ширкати, акциялари Италиянинг Eni ширкатига ҳам тегишли бўлган Ersai Caspian Contractor LLC ҳамда Қозоғистоннинг OzenMunaiGas ширкатларидир.

Воқеа жойида ўтказилган текширувлар, ишчилар ва учта нефт ширкатининг касаба уюшмалари раҳбарлари билан суҳбатлар асосида ёзилган ҳисоботда нефт ширкатлари раҳбарлари ва ҳукумат дастлаб 2011 йил май ойида коллектив равишда келишувга эришиш ҳақидаги уринишга бефарқ қараганини кўрсатган.

Натижада, касаба уюшмалари раҳбарлари таҳқирланган ва учта ширкатда ишлаб келган икки мингга яқин ишчи оммавий равишда ишдан ҳайдалган.

Нефт ширкатлари билан ишчилар вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасиз тугаганидан кейин айрим ишчилар очлик эълон қилган, минглаб одам иш ташлаган.

Ҳукумат иш ташлаган айрим ишчиларга нисбатан кескин чоралар кўрган, касаба уюшмаларининг бир неча раҳбари ва аъзоси қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

16 декабр куни Қозоғистон ғарбидаги Жанаўзен шаҳрида полиция ходимлари намойишга чиққан ишчиларга қарата ўт очган. Зўравонликлар пайтида 16 киши ҳалок бўлган.

ҲРУ ҳисоботида Қозоғистоннинг хорижий ҳамкорлари, айниқса, Европа Иттифоқи Қозоғистонда ишчилар ҳуқуқлари бузилаётганига кўз юммасликка ва бу мамлакатда инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилашда ёрдам беришга чақирган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:17 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG