Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 11 сентябр куни ЖЧ-2014 саралаш ўйинларининг 4-босқичи доирасида Жанубий Корея терма жамоасини қабул қилади.

Тошкентнинг “Пахтакор” стадионида ўтадиган учрашувда Ўзбекистон жамоаси анъанавий оқ либосда, Жанубий Корея жамоаси эса қизил либосда майдонга чиқади.

Ўзбекистон Футбол федерациясининг маълум қилишича, ўйинни бевосита кузатиш учун 20 мингга яқин футбол мухлиси келиши кутилмоқда. Улардан мингга яқини Жанубий Корея терма жамоаси мухлисларидир.

Учрашув “Пахтакор” стадионида 18:00да бошланади. Ўйинни австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Эслатамиз, саралаш ўйинларининг 4-босқичида “А” гуруҳида беллашаётган Ўзбекистон терма жамоаси икки ўйиндан сўнг бир очко билан тўртинчи ўринда бораяпти.

Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун Ўзбекистон термаси Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан жамоалари беллашаётган гуруҳда йўқ деганда иккинчи ўринни эгаллаши керак.
XS
SM
MD
LG