Линклар

logo-print
АҚШ Ироқда собиқ вице президентнинг сиртдан ўлимга маҳкум этилиши ортидан пайдо бўлган сиёсий низодан ташвишда эканини билдирди.

Якшанба куни Ироқ суди ўлим батальонлари тузганликда айбланган ва айни дамда Туркияда яшириниб юрган собиқ вице президент Тариқ Ал-Ҳошимийни осиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқарганди.

Сунний мазҳабидаги Ҳошимий ўзига нисбатан жиноят иши кўпчиликни ташкил қилган шиалар томонидан ўч олиш мақсадида очилгани ва у сиёсий асосга эга эканини таъкидлаб келади.

Душанба куни Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд АҚШ ҳукумати Ироқ раҳбарларини мунозараларни қонун доирасида ҳал қилишга чақиришини билдирди.
XS
SM
MD
LG