Линклар

Ўзбек паралимпиячиларини хитойлик мураббийлар тайёрлаши мумкин


Ўзбекистон паралимпиячиларига хитойликлар мураббийлик қилиши мумкинлиги ҳақида мамлакат миллий паралимпия ассоциацияси раҳбари биринчи ўринбосари Умиджон Аҳмаджонов маълум қилди.

Унга кўра, айни дамда енгил атлетика ва сузиш спорт турлари бўйича хитойлик мураббийлар билан бу борада музокаралар олиб борилмоқда.

Музокаралар муваффақиятли якунланса, икки нафар малакали хитойлик мураббий тўрт йиллик шартнома асосида Ўзбекистонга таклиф қилинади.

Эслатамиз, Лондонда ўтган XIV паралимпия ўйинларида 10 спортчи билан қатнашган Ўзбекистон бир кумуш медал билан умумий рўйхатда 67-ўринни эгаллади.

Биринчи ўринни эса, кутилганидек, Хитой жамоаси 95 олтин медал (жами 231 медал) билан эгаллади.

Ёзги Олимпия ўйинларидан сўнг ўтказиладиган Паралимпия мусобақалари ногирон ва жисмоний имконияти чекланган спортчилар учун энг йирик халқаро спорт тадбиридир.
XS
SM
MD
LG