Линклар

logo-print
Покистон шимолий-ғарбида рўй берган портлашда камида 10 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Парачинар шаҳридаги бозор олдида автомобилга ўрнатилган бомба портлаши оқибатида ўлганларнинг аксари шиа мусулмонлари экани айтилмоқда.

Маҳаллий касалхона вакилларига кўра, жароҳат олганлар орасида оғир аҳволдагилар кўплиги боис портлаш қурбонлари сони ортиши мумкин.

Ҳозирча ҳеч қайси тараф портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.

Бироқ кузатувчилар минтақадаги шиа мусулмонларига қарши қаратилган ҳужумлар асосан Толибоннинг Покистондаги гуруҳи томонидан амалга оширилишини айтиб келадилар.
XS
SM
MD
LG