Линклар

Интернетдаги энг йирик рўйхатдан ўтказувчи ширкат веб-сайти 10 сентябр куни ҳакерлар ҳужуми қурбонига айланди.

Жами 50 миллионга яқин домен номларини назорат қилувчи Godaddy.com сайти Anonymous ҳакерлар гуруҳи тарафидан уюштирилган DDoS ҳужумига бардош бера олмай, ишдан чиқди.

Ширкат сайти билан бирга у рўйхатга олган ва хостинг хизматини кўрсатиб келган қатор сайтлар ҳам ишдан чиққани айтилмоқда.

Anonymous Твиттер саҳифасида айтилишича, мазкур ҳужум, бошқаларидан фарқли ўлароқ, гуруҳнинг бир вакили тарафидан уюштирилган ва барча масъулият унинг зиммасидадир.

Асосан сиёсий важлар билан ҳужумлар уюштирувчи Anonymous мазкур ҳужум сабабларини очиқламади.

Godaddy.com ширкати 1997 йили ташкил қилинган ва бугунги кунда Интернетдаги энг катта рўйхатдан ўтказиш сайти ҳисобланади. Унинг хизматидан қарийб 10 миллион киши фойдаланиб келади.
XS
SM
MD
LG