Линклар

logo-print
Бугун америкаликлар қарийб 3 минг киши ҳаётига зомин бўлган 11 сентябр террор ҳужумининг 11 йиллигини хотирламоқда.

Ню Йоркнинг муқаддам Жаҳон Савдо марказининг эгизак бинолар турган майдонида бўлаётган хотира маросимида қурбон бўлганларнинг қариндошлари ўз яқинлари номини ўқиш маросими давом этмоқда.

Хотира маросимлари Ал-Қойда террорчилари ҳужум уюштирган Пентагон биноси ва Пенсилваниядаги майдонда ҳам бўлиб ўтмоқда.

Президент Барак Обама сана муносабати билан Оқ Уйда чиқиш қилди ва Президент Барак Обама эса Оқ Уйда чиқиш қилди ва ушбу фожеа қурбонлари ҳеч қачон унутилмаслиги, уларнинг хотираси Американи халқаро террорга қарши янада кучлироқ курашишга даъват қилишини таъкидлади.

Айни пайтда Америкада 9/11 хуружида заҳарлангани боис ҳаётдан кўз юмаётган инсонлар сони ҳам ўсиб бормоқда. АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, портлаш чоғида тарқалган газдан заҳарланган хасталардан 1000 нафарга яқини ўлган.

АҚШ федерал ҳукумати ушбу фожеа оқибатида хаста бўлган одамларда учраётган саратон касаллигининг 50 та турини давлат кўмагида даъволанадиган хасталиклар рўйхатига қўшди.
XS
SM
MD
LG