Линклар

logo-print

Ал-Қоида ўз етакчиларидан бири ўлганини тасдиқлади


Абу Яҳё ал-Либий.

Абу Яҳё ал-Либий.


Ал-Қоида террор тармоғи етакчиси Айман ал-Завоҳирий видео орқали дунёга мурожаат қилиб, ўз ўринбосари Абу Яҳё ал-Либийнинг ўлганини тасдиқлади.

Ўз видеомурожаатида Завоҳирий ўринбосарининг Покистондаги Вазиристон минтақасида июн ойида ўтказилган амалиёт чоғида учувчисиз учқич ҳужумида ўлдирилганини айтган.

Оқ Уй маъмурияти Яҳё ал-Либийни Ал-Қоида тармоғининг амалиётлари ташкилотчиси ва бош менежери, деб ҳисоблаб келарди.
XS
SM
MD
LG