Линклар

Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма командалари беллашди ва ўйин 2-2 ҳисобида дуранг натижа билан тугади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Жанубий Кореядан фарқли ўлароқ, Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларининг сўнгги босқичини муваффақиятсиз бошлади.

Бир мағлубият ва икки дуранг билан тугаган учта учрашувдан сўнг Ўзбекистон жамоаси “А” гуруҳида икки очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон жамоаси 11 сентябр кунги ўйинда ғалаба қозонганида, жадвалдаги мавқеини мустаҳкамлаб 2014 йил Бразилияда бўладиган финал ўйинларига йўлланма олиш имконини оширган бўларди.
XS
SM
MD
LG