Линклар

logo-print

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2014 йили Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари 4-босқичи доирасида 11 сентябр куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Жанубий Корея терма жамоаси билан куч синашди. Ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан тугади.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Миржалол Қосимов 10 сентябр куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида ўз шогирдлари “натижа учун ўйнашини маълум қилган эди.

Ундан аввал “Пахтакор” стадионида ўтказилган матбуот анжуманида Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийси Чой Канг Хи ҳам корейс футболчилари Ўзбекистонга фақат ғалаба учун келишганини таъкидлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Жанубий Кореядан фарқли ўлароқ, Жаҳон чемпионатига саралаш ўйинларининг сўнгги босқичини муваффақиятсиз бошлади.

Бир мағлубият ва икк дуранг билан тугаган учта учрашувдан сўнг Ўзбекистон жамоаси “А” гуруҳида икки очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон жамоаси 11 сентябр кунги ўйинда ғалаба қозонганида, жадвалдаги мавқеини мустаҳкамлаб 2014 йил Бразилияда бўладиган финал ўйинларига йўлланма олиш имконини оширган бўларди.

Шу боис Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари бу ўйинни интиқлик билан кутдилар.

Айни пайтда, Ўзбекистон-Жанубий Корея ўйинига сотилган чипталар чайқов бозорига чиқиб, қимматроқ баҳода сотилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ишқибозларидан бири Салоҳиддиннинг Озодликка айтишича, “Пахтакор” стадионига билетлар сотувга чиқарилган 8 сентябр кунидаёқ сотиб бўлинган. Унинг айтишича, чайқовчилар ўша куниёқ читаларни устига 3-5 минг сўм қўшиб сотишган. Сешанба куни эса нархлар яна қимматлаган.

- Бундай одамлар ҳар доим бўлган. Ўзбекистон Футбол федерацияси бунга қарши курашиб келган. Ҳар доим борганимизда 20-30 нафар милиция ходимлари ўша ерда туради. Базан қўлда билет сотаётганларни қувиб қолишади. Буни тўхтатишнинг иложи йўқ. Чунки оддий бир одам кассага бориб, маҳалладагилар билан тушаман, деб биринчи куни келган йигирмата, ўттизта билетни ҳаммасини сотиб олади. Шу билан ўйин бўладиган кунда 10 минг сўмлик билетни 15, 20, 22 мингдан сотади. Қайси жамоа билан ўйнаётганимизга қараб.

Мисол учун, Австралия ёки Япония жамоалари келса, шундай пайтлар бўлганки, 15 мингга олган билетим 35-40 мингдан сотилган. VIP секторига билетлар ўйин бошланишидан олдин 80 минггача чиқадиган пайт бўлади. Бугун Жанубий Корея билан ўйнаяпмиз. 17 мингга олган билетимнинг асл нархи 15 минг бўлса, ҳозир камида 25 мингдан сотишяпти, дейди футбол ишқибозларидан бири Салоҳиддин.

Жанубий Корея терма жамоаси икки ўйинда иккита ғалаба ва битта дурангдан сўнг етти очко билан “А” гуруҳида пешқадам бўлиб турибди.

Қатар жамоаси эса бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубиятдан кейин тўрт очко билан учинчи ўрини эгаллаб турибди.

Ливан жамоаси эса битта дуранг ва икки мағлубиятдан сўнг бир очко билан Ўзбекистон жамоасидан кейин “А” гуруҳида охирги бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Пахтакор" стадионида маҳаллий вақт билан 18:00да бошланган ўйинни австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Австралиялик ҳакамлар ишини сингапурлик Шамсул Майдин назорат қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кейинги ўйинни 2012 йилнинг 16 октябр куни Доҳа шаҳрида Қатар терма жамоасига қарши ўтказади.

Саралаш ўйинларининг охирги даврасида 2013 йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарни Тошкентда қабул қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG