Линклар

logo-print
Дунёдаги университетлари рейтингини эълон қилиб келаётган QS World University Rankings гуруҳининг 2012 йилги рўйхатида Массачусетс Технология университети биринчи ўринни эгаллади.

Шу вақтгача етакчи бўлиб келган Кэмбриж университети иккинчи, Ҳарвард университети эса учинчи, Лондон университети коллежи тўртинчи, Оксфорд университети эса бешинчи ўринга қўйилди.

QS гуруҳи рейтинги, асосан, олти мезон асосида ишланади: академик нуфузи, ходимлари нуфузи, факультетларига талабгорлар сони, факультет ва талаблар нисбати, факультет ва талабаларнинг халқаро таркиби.

Бу йилги рўйхатнинг юқори ўринларидан жой олган етакчи осиё университетлари Ҳонг-Конг университети, Сингапур Миллий университети ва Токио университетлари бўлди.

Россиянинг нуфузли университетлари эса бу йилги юзталикка кира олмади.
XS
SM
MD
LG