Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:24

АҚШ Тариқ Ал-Ҳошимий ўлимга ҳукм қилинганидан хавотир билдирди


Ироқ собиқ вице президенти Тариқ Ал-Ҳошимий.
Ироқ собиқ вице президенти Тариқ Ал-Ҳошимий.

Хорижга қочиб кетган Ироқ собиқ вице президенти Тариқ Ал-Ҳошимий ўлим жазосига ҳукм қилиниши ортидан АҚШ Ироқдаги сиёсий бўҳрон хусусида ташвиш билдирди.

Ироқ суди 9 сентябр куни Ироқ собиқ вице президенти Тариқ Ал-Ҳошимийни ўз рақибларини йўқ қилиш мақсадида ўлим батальони тузганликда айбдор деб топиб, унга сиртдан осиб ўлдириш жазосини белгилади.

Сунний мазҳабида бўлган собиқ вице президент Ал-Ҳошимий ўзига нисбатан белгиланган ўлим жазосини сиёсий асосга эга деб, уни рад қилди.

Вашингтонда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд Ироқ лидерларини ўзаро келишмовчиликни қонунлар доирасида ҳал қилишга чақирди.

- Биз мунозара қилаётган барча томонлардан бефойда баландпарвоз гаплар ва кескинлик кучайиши мумкинлигидан ташвишдамиз. Биз Ироқда узоқ муддатли хавфсизлик, барқарорлик ва демократия қарор топтириш учун Ироқнинг ҳамма раҳбарларини ўзаро бахсларни қонун доирасида ҳал қилиш уринишларни давом эттиришга чақирамиз, деди Давлат департаменти расмийси.

10 сентябр куни Туркия пойтахти Анқарада журналистлар билан сўзлашган Тариқ Ал-Ҳошимий ўз хавфсизлиги ва адолатли судлов таъминланиши кафолатланмагунича Ироққа қатмаслигини айтди.

Ал-Ҳошимий ироқликларни Бош вазир Нурий Ал-Маликийнинг мазҳабпарастликни ёйиш уринишига қарши туришга чақирди.

Ироқда бир адвокат ва генерал ўлдирилгани юзасидан 9 сентябр куни ўтказилган маҳкамада Ал-Ҳошимий ва унинг тан қўриқчиларига нисбатан 150 та айблов эълон қилинди.

Тариқ Ал-Ҳошимий Ироқда энг юқори давлат лавозимини эгаллаган сунний мазҳабидаги сиёсий арбобдир.

Ўзига нисбатан таҳдидлар пайдо бўлганидан сўнг Ал-Ҳошимий Курдистон мухтор вилоятига қочган.

Курдистон мухтор ҳукумати Ал-Ҳошимийни тутиб топшириш ҳақидаги Федерал ҳукумат талабини рад қилганидан сўнг собиқ вице президент аввал Қатар, сўнг Саудия Арабистони қочган.

Маълумотларга кўра, Тариқ Ал-Ҳошимий апрел ойида Туркиядан бошпана топган.
XS
SM
MD
LG