Линклар

Ал-Қоида тармоғининг марҳум етакчиси Усама бин Ладиннинг топилишида АҚШ махсус хизматларига кўмаклашган покистонлик шифокор Шакил Афридий ҳибсда қийноққа солинганини айтмоқда.

Пешавордаги қамоқхонадан Fox News агентлигига сўзлаган Афридий Покистон ички разведка хизмати ходимлари сўроқ чоғида уни сигарет билан куйдиргани ҳамда электрошокка солганини айтди.

Афридий покистонлик разведкачилар АҚШни ўз душмани, деб билиши ва уни АҚШ Марказий разведка агентлигига ёрдам бергани учун айблашганини ҳам қўшимча қилди.

Хабарларга кўра, бу шифокор Усама бин Ладин оиласини вакцинация қилиш баҳонасида улардан ДНК учун анализлар олган.

Аммо, шикофорнинг ўзи бу ҳаракатлари Усамани ўлдириш йўлида ҳамкорлик бўлганини билмаганини айтмоқда.

Шакил Афридий шу йилнинг май ойида экстремист гуруҳларни қўллаш ва уларни маблағ билан таъминлашда айбланиб, 33 йиллик қамоққа ҳукм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG