Линклар

Ўзбекистонлик футболчи Сервер Жепаров сешанба куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасида ўтган учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.

Унга ўйинга ҳомийлик қилган Самсунг ширкати тарафидан Galaxy смартфони топширилди.

2014 йилги Жаҳон Чемпионати саралаш ўйинлари доирасида сешанба куни Тошкентнинг “Пахтакор” стадионида ўтган учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг натижаси қайд этилди.

Голларга Ўзбекистондан Артём Филипосян (автогол) ва Санжар Турсунов, Жанубий Кореядан Ки Сунг Юнг (автогол) ва Квак Те Хвилар муаллифлик қилишди.

Шундай қилиб, саралаш ўйинларининг 4-босқичида “А” гуруҳида беллашаётган Ўзбекистон терма жамоаси уч ўйиндан сўнг икки очко билан бешинчи ўринга тушиб кетди.

Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун Ўзбекистон термаси Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан жамоалари беллашаётган гуруҳда йўқ деганда иккинчи ўринни эгаллаши керак.
XS
SM
MD
LG