Линклар

logo-print

Обама Ливиядаги АҚШ консуллигига уюштирилган ҳужумни қоралади


Президент Обама.

Президент Обама.

Ливиянинг Бенғози шаҳридаги АҚШ консуллиги биносига уюштирилган ҳужум оқибатида консулликнинг тўрт ходими¸ хусусан Қўшма Штатларнинг Ливиядаги элчиси Кристофер Стивенс ҳам ўлдирилди.

АҚШ президенти Барак Обама ва Давлат котиби Ҳиллари Клинтон¸ қолаверса дунë раҳбарлари бу зўравонликни кескин қораладилар.

- Асос солинганидан бери Қўшма Штатлар дунëда мавжуд барча диний эътиқодларга ҳурмат кўрсатиб келаëтган давлатдир. Биз бошқалар динини ҳақоратлашга қаратилган ҳар қандай уринишни кескин қоралаймиз. Айни пайтда¸ бундай маънисиз зўравонликни ҳам мутлақ оқлаб бўлмайди. Мутлақ. Бундай шавқатсизликни рад қилиш учун бугун бутун дунë биргаликда оëққа қалқиши лозим¸ деди АҚШ президенти Барак Обама.

- Бу ҳужум¸ диний эътиқодидан қатъий назар¸ дунëдаги барчани ларзага солиши керак. Бундай маънисиз зўравонлик ҳаракатини энг кескин оҳангда қоралаймиз ва бугунги қурбонларимизнинг оилалари¸ дўст ва ҳамкасбларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз¸ деди Бенғозидаги ҳужум муносабати билан махсус матбуот анжумани ўтказган Ҳиллари Клинтон.

Бенғозидаги АҚШ консуллигига қилинган ракета ҳужумини Муҳаммад пайғамбар ҳажв қилинган "Мусулмонлар гуноҳсизлиги" ҳаваскор филмидан ғазабланган оломон уюштиргани айтилмоқда.

11 сентябр куни АҚШнинг Қоҳирадаги элчилиги олдида ҳам ана шу филмга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Филм ижодкори калифорниялик яҳудий бизнесмени Сам Басил¸ бундан аввал Исломни замонавий дунë "саратони" деб атаган эди.
XS
SM
MD
LG