Линклар

logo-print
Толибон ҳаракати ўтган йилда солиқлар, хайр-эҳсон ва босқинчилик ёрдамида 400 миллион долларлик фойда кўрди.

Бу ҳақда санкцияларни кузатувчи гуруҳнинг БМТ Хавфсизлик кенгашига тайёрлаган ҳисоботида айтилади.

Ҳисоботга кўра, 275 миллион доллар Толибон раҳбариятига етиб борган. Тўпланган маблағнинг қолган қисми эса маҳаллий даражадаги ҳаракат вакиллари тарафидан ўзлаштирилган.

Толибонлар назорати остидаги жойлар аҳолиси ҳаракатга 10 фоизлик ҳосил солиғи ва 2,5 фоизлик мулк солиғи тўлайди. Ҳосил солиғи асосан етиштирилаётган кўкнор маҳсулотига солинади.

Ҳисоботда Толиблар сув ва электр қувватига ҳам солиқ солиши айтилади.

Халқаро донорлар билан тузилган шартномалардан тушаётган маблағ эса ҳаракат даромадининг 10-20 фоизини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG