Линклар

Кўпчилик тарафидан интиқлик билан кутилаётган iPhone 5 смартфони Apple ширкати тарафидан бугун, 12 сентябр куни эълон қилиниши мумкин.

Аввалроқ Apple ширкати журналистларга 12 сентябр куни Сан-Франсискода ўтиши режалаштирилган тақдимот маросимига таклифнома юборган эди.

Ширкат одатдагидай бўлажак тадбир тафсилотларини очиқламаяпти. Бироқ журналистларга юборилган таклифномада 5 рақамига ўхшаш соя ташловчи 12 рақами туширилгани боис кўпчилик кузатувчилар янги смартфон тақдимотини айнан 12 сентябр куни кутиш кераклигини айтишмоқда.

Иқтисодчилар янги iPhone смартфонининг АҚШда сотувга чиқиши мамлакат иқтисодига яхшигина туртки бўлиши мумкинлигини башорат қилишмоқда.

Apple йилнинг тўртинчи кварталида саккиз миллион iPhone 5 смартфонини сотишни режалаштирилган. Янги смартфон нархи 600 доллар атрофида бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG