Линклар

logo-print
Туркия сиртдан ўлимга маҳкум этилган Ироқ собиқ вице президенти Тариқ Ал-Ҳошимийни экстрадиция қилмоқчи эмас.

Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон сешанба куни қилган чиқишида маълум қилди.

Якшанба куни Ироқ суди ўлим батальонлари тузганликда айбланган ва ўтган йилдан бери Туркияда яшириниб юрган собиқ вице президент Тариқ Ал-Ҳошимийни осиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқарганди.

Ироқ ҳукумати Ҳошимийнинг экстрадициясини талаб қилмоқда.

Сунний мазҳабидаги Ҳошимий ўзига нисбатан жиноят иши кўпчиликни ташкил қилган шиалар томонидан ўч олиш мақсадида очилгани ва у сиёсий асосга эга эканини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG