Линклар

logo-print
Покистондаги икки заводда юз берган ёнғин натижасида 300 га яқин одам ҳалок бўлди.

Ёнғинларнинг бири сешанба куни мамлакат шарқида жойлашган Лаҳор шаҳридаги пойабзал заводида рўй берди. Унда 23 ишчи ёниб кетгани айтилмоқда.

Иккинчи ёнғин йирик портлар жойлашган Карачи шаҳридаги тикув заводида юз берди ва юзлаб одам ҳаëтига зомин бўлди.

Расмийларда кўра, иккала ёнғин қурбонлари сони ортиши мумкин.

Айни дамда ёнғин сабаблари текширилмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, ўт носоз электр симларидан чиққан бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG