Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:06

Прагада Ўзбекистон замонавий санъати кўргазмаси очилди


Ўзбек рассомлари Гулзор Султонова (чапда) ва Юлдуз Фаррухзода
Ўзбек рассомлари Гулзор Султонова (чапда) ва Юлдуз Фаррухзода

Ўзбекистонлик икки рассом аëл Юлдуз Фаррухзода ва Гулзор Султонова асарларидан иборат кўргазма 11 сентябр куни Прагадаги ширкат биносида очилди.

Кўргазмада Юлдуз Фаррухзода ижодига оид рангтасвир асарлари ва Гулзор Султонова яратган графика ҳамда тунж ҳайкаллар намойиш қилинди.

Кўргазмани тантанали тарзда очган Прагадаги Ўзбекистон билан ҳамкор Аэротрейд ширкати раҳбари Прокоп Зденекнинг Озодликка айтишича¸ Чехия-Ўзбекистон Савдо–саноат палатаси кўргазма билан боғлиқ ташкилотчилик ишларини ўз зиммасига олган.

Прагада ўзбек рассомлари кўргазмаси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:27 0:00


Озодлик мухбирининг: "Нега айнан бу мусаввира қизлар Прагадаги кўргазма учун танланди?"деган саволига жавоб берган Зденек: "Мусулмонлар яшайдиган Ўзбекистон каби мамлакатда етишган аëл рассомлар ижоди биз учун муҳим"¸ дея жавоб берди.

- Бу қизлар ижоди замонавий Ўзбекистонни тамсил қилади. Ўзбек аëллари ўз қобилиятини намоëн қилиб ижод этмоқда¸ деган муждани Европага етказмоқчимиз. Боз устига¸ бу икки аëл ижоди Ислом санъати намунаси сифатида ҳам бизга қизиқ¸ - дейди Прокоп Зденек.

Кўргазма очилишида Чехия-Ўзбекистон Савдо–саноат палатаси ва Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.



Чехия-Ўзбекистон Савдо–саноат палатасининг Ўзбекистондаги вакиллари кўргазма ўтаëтган Прага 18 тумани ҳокими Ондрий Лҳненичкага зарбоф чопон ҳам кийгизишди.

"Прагада ўзбек рассомлари кўргазмасини ташкил қилиш ғояси Чехиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гинек Пейхга оид", деган эди элчихонананинг ишончли вакили Роман Масарик Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистонлик бу иккала муссавира Юлдуз Фаррухзода ва Гулзор Султонова асарлари билан танишган чехиялик мунаққидларга кўра¸ уларнинг асарларида эротика¸ киноя каби замонавий санъат унсурлари шарқона одоб билан уйғун тарзда ифода қилинган.

Айниқса Юлдуз Фарруҳзоданинг “Уят”¸ Гулзор Султонованинг “Интиҳо бошланишидан қўрқиш”, ”Шафқатсиз ҳаëт” асарларида киноя унсурлари яққол сезилади.

Ўзбекистонлик икки рассом аëл Юлдуз Фаррухзода ва Гулзор Султонова асарларидан иборат кўргазма 14 сентябргача очиқ туради.
XS
SM
MD
LG