Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:32

Атамбаев: Сув учун уруш бўлмайди


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг минтақада сув можароси урушга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантирувига мана шундай жавоб берди.

Қирғизистон уруш бўлмайди деб ҳисоблайди

Бугун, 12 сентябр куни Қирғизистон парламентида чиқиш қилган президент Алмазбек Атамбаевга депутат Қамчибек Ташиев мамлакатда сув урушига тайёргарлик қай даражада экани тўғрисида савол берди.

- Яқинда Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатлари ўртасида сув учун уруш бошланиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди. Давлат сув урушига тайёрми? Нега биз бу масалани муҳокама қилмаяпмиз?-деди депутат Қамчибек Ташиев.

Президент Алмазбек Атамбаев Ислом Каримов сув уруши ҳақидаги гапни мажозий маънода ишлатган деб ҳисоблашини ва минтақада уруш хавфи йўқлигини айтди.

- Бундай хавф бизда мавжуд эмас. Мен Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бу гапи билан қўшнилар тил топиша олиши керак деган ғояни илгари сурган деб ўйлайман, -деди Алмазбек Атамбаев.

Мавзу тарихи

Ислом Каримов Остонада Нурсултон Назарбоев билан учрашгач, минтақадаги сув муаммоси урушга сабаб бўлши мумкинлгини айтган эди.
Ислом Каримов Остонада Нурсултон Назарбоев билан учрашгач, минтақадаги сув муаммоси урушга сабаб бўлши мумкинлгини айтган эди.
Президент Ислом Каримов 7 сентябр куни қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашувдан сўнг Остонада ўтказилган матбуот анжуманида Тожикистондаги Роғун ГЭСи ва Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСи қурилиши ҳақида гапирар экан: "Вазият шу даражада кескинлашиб кетиши мумкинки, бу ҳолат шунчаки диний қарама-қаршилик эмас, урушларни келтириб чиқариши мумкин", дея таъкидлаган эди.

Бироқ Тожикистон ва Қирғизистон улкан ГЭСларнинг қурилиши Ўзбекистонни сувсиз қолдирмайди, дея таъкидлаб келади.

Россия 2008 йилда Қирғизистон билан Қамбарота ГЭСини қуриш учун 1 миллиард 700 минг доллар маблағ ажратиш ҳақидаги шартномани имзолаган эди. Ўшанда бу маблағнинг 450 миллион доллари берилган.

Кремл 2009 йилда Қирғизистон - Россия алоқаларининг совуқлашгани муносабати билан ваъда қилинган кредитни беришни тўхтатган эди.

Атамбаев: Каримов билан ҳам сўзлашаяпман

Айни пайтда эса Россия Қирғизистонда гидроиншоотларни қуришдан манфаатдор эканини билдирмоқда.

Президент Атамбаевнинг айтишича, мазкур масалада Ўзбекистон президенти билан ҳам сўзлашувлар олиб борилмоқда:

-Биз Россия томонига “ГЭСлар улушининг 50 фоизи сизларга, 50 фоизи эса бизга тегишли. Ўзингизга қарашли 50 фоиз улушдан бир қисмини Қозоғистон ва Ўзбекистонга берсангизлар, ГЭСни иноқлик билан қуриб оламиз”, деб айтаяпмиз. Бу масалада мен Ислом Абдуғаниевич Каримов билан ҳам сўзлашаяпман, -деди Алмазбек Атамбаев.

Россия рози бўладими?

Путин Россия Қирғизистондаги лойиҳалардан манфаатдор эканини билдирган.
Путин Россия Қирғизистондаги лойиҳалардан манфаатдор эканини билдирган.
Кузатувчилар Қирғизистон томонининг бу таклифи Кремл томонидан қабул қилинмайди, деб фикр билдирмоқдалар.

Экспертлар Россия Ўзбекистон қаршилик қилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали Кремл таъсир доирасидан ташқари сиёсат юритаётган Тошкентни жиловлашга ҳаракат қилаётир деб ҳисоблайдилар.

- Москва бу билан Ўзбекистонга: ”Сен лойиҳаларга қарши чиқаётган эдинг, биз эса энди бу лойиҳаларни қўллаймиз”, демоқчи бўлаётир. Аммо Москва бу билан Ўзбекистонни ўз таъсир доирасига қайтара олишига ишониш қийин. Ўзбекистон Россияга қарши чиқиб, ғарб давлатлари ва Хитой билан яқинлашиш сиёсатини олиб боради, деб ўйлайман, -деди халқаро алоқалар бўйича бишкеклик эксперт Искандар Ўрмон.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги 12 сентябрда ёйинлаган баёнотда расмий Бишкек сув-энергетика заҳираларидан ҳамкорликда фойдаланиш масаласи бошқа давлатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда конструктив диалог асосида ҳал қилиниши шарт деб ҳисоблаши билдирилган.

“Қирғизистон бундан буён ҳам бу масалада халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилади”, деди вазирлик расмийси Нуржигит Кадирбеков.
XS
SM
MD
LG