Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:42

Фарғонада 20 минг “кўнгилли” пахтакор далага чиқарилди


Бу йилги пахта теримига ёш болалар жалб қилинмади, лекин уларнинг ўрни бюджет ташкилотлар ходимлари ҳисобидан тўлдирилмоқда.
Бу йилги пахта теримига ёш болалар жалб қилинмади, лекин уларнинг ўрни бюджет ташкилотлар ходимлари ҳисобидан тўлдирилмоқда.

Фарғона вилоятидаги завод, фабрика ишчилари ва бюджет ташкилотлари ходимларидан иборат ҳашарчи-пахтакорларнинг дастлабки 20 мингги далага чиқарилди.

Мана икки кундирки милиция машиналари ҳамрохлигида пахта терувчилар тушган автобуслар карвони Фарғона кўчалари бўйлаб далага кетмоқда, дейди Фарғона шаҳар ҳокимлигининг ўз исмини айтмаган мулозими Озодлик билан суҳбатда.

Унинг айтишича, шаҳар ҳокими қарори билан 10 сентябрдан бошлаб Фарғонадаги 67 бюджет ташкилоти ва йирик корхоналар ишчилари пахтага сафарбар қилинган.

Талабалик "оқ олтин" даврим

Фарғона Давлат университети ва Фарғона Политехника институти талабалари ҳам пахтага чиқарилган.

Бу олийгоҳларга қўнғироқ қилиб, боғланганимиз мулозимлар фарғоналик талабаларнинг ҳоким қарори билан эмас, балки ўз азму ихтиëри билан далага йўл олганини алоҳида таъкидлашди.

Талабаларнинг пахтага юборилгани ҳақида маълумот тарқатган УЗИНФОРМ нашрига кўра, Фарғонадаги яна иккита олий ўқув юрти ҳам пахтага чиқарилган.

Тошкент Тиббиëт академияси ва Тошкент ахборот технологиялари институтининг Фарғонадаги филиаллари студентлари ҳам аллақачон вилоят бўйлаб далаларда пахта термоқда.

Фарғонадаги жаъми тўрт олийгохининг талаба ва ўқитувчиларидан таркиб топган 7 мингдан зиëд ҳашарчилар Ëзëвон, Қуштепа, Бағдод, Риштон ва Олтиариқдаги пахта далаларида “чиниқмоқда” деди Фарғона расмийларидан бири.

Ҳамма пахтага

Фарғоналикларнинг “кўнгилли” тарзда пахтага чиқиши хокимият қарорига асосан амалга оширилмоқда, дейди Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводи ҳиссадори Исмойил Маллабоев.

Суҳбатдошга кўра, пахта теришга ўз ихтиëри билан боришни ташкил қилиш Фарғона Ички ишлар бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилган. Ҳашарчиларни шаҳардан далага элтиш вазифаси эса “Фарғона транспорт” йўловчи ташиш ширкатига топширилган.

Фарғонадаги “Пахта штабини” эса шаҳар ҳокими бошқармоқда, дейди Исмойил Маллабоев. Суҳбатдошга кўра, завод ишчилари ўзларининг ўрнига мардикор ëллаб пахтага юборишмоқда.

- Заводда ойлиги юриб туради. Ўрнига мардикор ëллаб пахтага юбориб, бу ëқда ўз ишини қилиб юраверади. Унақа одамлар норози эмас пахтага чиқарилганидан, дейди Исмойил Маллабоев.

Фарғонадаги кичкина идоралар масалан, об-ҳавони кузатиш станцияси, кучукларни эмлайдиган ветеринария станцияси ходимлари пахтага чиқарилгани билдирилди. Исмойил Маллабоевга кўра, бу йилги пахта сафарбарлиги бултургидан фарқли:

- Бу йил пахтага чиқариш бултургидан эрта бошланди. Талаб ҳам сал қаттиқроқ. Бунинг сабаби эрта индин ҳаво бузуилиши мумкин. Аëз келмасдан тезроқ йиғиштириш керак. Ўзи пахта ҳам бу йил яхши очилибди. Ҳамма бир тан бир жон бўлиб териб олишмаса, бўлмайди менимча,- дейди фарғоналик суҳбатдош.

Ўқувчилар пахтага ҳали чиқарилмади

Фарғонадаги ўрта мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари, болалар боғчалари тарбиячилари пахтага чиқарилмади.

Бу маълумотни бизга микрофонсиз тарзда айтган Фарғона шаҳар ҳокимлигининг мулозимига кўра, шаҳар ҳокимининг пахта сафарбарлиги ҳақидаги 191-қарорида бу ҳақда алоҳида илова бор.

Бу иловада мактаб ўқувчилари пахтага чиқмаслиги аниқ ëзилган, дейди фарғоналик мулозим.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:07 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG