Линклар


2003-2011 йиллар давомида Ўзбекистон адлия идоралари томонидан хорижий сармоядорлар ва улар иштирокидаги корхоналардан тушган 4600 дан ошиқ мурожаат қонунда кўзда тутилган тартибда кўриб чиқилди¸ деб баëнот берди Ўзбекистон Адлия вазири ўринбосари Анвар Усмонов маҳаллий матбуотга.

Вазирлик расмийсига кўра¸ бундай корхоналар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга 10 мингдан ошиқ ариза берилган ва сармоядорлар ҳисобига 152,4 миллиард сўм (78,9 миллион доллар) ундириб берилган.

Бу жараëнда¸ Усмоновнинг айтишича¸ 1250 нафар амалдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган¸ 61 нафар амалдор ўз вазифасидан бўшатилган.

Адлия тизимлари аралашуви билан 2625 тадбиркорлик субъектининг ўз фаолиятини қайта тиклаши ҳақида хулосага келинди¸ ҳозирга келиб улардан 680 таси ўз фаолиятини тиклади¸ деди Адлия вазири расмийси.

Расмий маълумотларга кўра¸ ҳозирда Ўзбекистонда хориж сармояси иштирокида тузилган 4200 корхона фаолият юргизмоқда.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон иқтисодига сармоя олиб кириб¸ куйиб қолган хориж ширкатлари сони ҳам ошиб бормоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонга бир неча юз миллион долларлик капитал олиб кирган камида беш хориж ширкати Тошкент ҳукумати устидан Халқаро арбитраж судига ариза киритган.
XS
SM
MD
LG