Линклар

Бугун Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов бошчилигидаги Москва делегацияси Душанбеда Тожикистон расмийлари билан иккинчи кундирки музокара ўтказмоқда.

Россиянинг 201-мото-ўқчи дивизиясининг 2014 йилдан кейин ҳам Тожикистон ҳудудида қолиши масаласининг музокаралар кун тартибида экани айтилмоқда.

Апрел ойида Душанбеда президент Имомали Раҳмон билан учрашган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 201-дивизиянинг Тожикистонда қолиш муддати яна 49 йилга узайтирилиши ҳақида баëнот берган эди.

Россия мото-ўқчи дивизиясининг 7500 нафар ҳарбийси асосан Тожикистоннинг Афғонистонга туташ сарҳадларини қўриқлаш билан шуғулланади.

Бу Россия ҳарбийларининг мамлакат ташқарисидаги энг йирик базасидир.
XS
SM
MD
LG