Линклар

Қозоғистоннинг ғарбий Атирау минтақасида ўтказилган аксил-террор амалиëти давомида хавфсизлик кучлари террорчиликда гумонланган беш одамни отиб ўлдирди.

Бугун тонгда Қозоғистон махсус кучлари Кулсари шаҳарчасидаги кўп қаватлик уйлардан бирига бекинган жанггариларни қўлга олиш операциясини амалга оширди. Расмийлар иддаосича¸ бу жанггарилар ўтган ҳафта Атирау масжиди ëнидаги портлашга алоқадор бўлган. Бу ҳужум оқибатида бир одам нобуд бўлган эди.

Хавфсизлик расмийларига кўра¸ амалиëт давомида тинч аҳоли вакилларига зиëн етмаган.

Қозоғистон хавфсизлик кучлари кейинги ҳафталар ичида Атирауда диний экстремизм ва террорчиликда гумонланаëтганларга қарши бир неча амалиëт ўтказди.
XS
SM
MD
LG