Линклар

logo-print

Ozod Javob дастурининг навбатдаги сонида хорижга чиқиб, паспортини йўқотиб қўйган Ўзбекистон фуқаролари қандай йўл тутишлари борасида сўз боради.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат қилаётган Нодир Мардонов Ozod Javob дастурига мурожаат қилиб, паспортини йўқотиб қўйгани боис, уйига қайта олмаётгани ва қандай йўл тутишни билмаётганини айтди.

- Мен Мардонов Нодир. Қашқадарë вилоятиданман. 2011 йил паспортимни йўқотдим. Квартирамизга очиқчасига босқинчилик бўлди. Тўғрисини айтаман. Россиянинг Санкт Петербург шаҳридаман. Паспортим мана бир йилдан бери йўқ. Кета олмаяпман уйга. Квартирага бостириб кирган пайти телефон, паспорт, ҳамма нарсани йиғиштириб олиб чиқиб кетган. Бир йилдан бери паспортсиз юрибман. Нима қилишим керак?- деб сўради Ўзбекистон фуқароси.

Шунингдек, Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида икки йилдан буён меҳнат қилаётган жиззахлик Шарифжон ака ҳам Озодликка қўнғироқ қилиб, паспортини йўқотиб қўйгани ва кимга мурожаат қилишни билмаётгани ҳақида гапирди.

Жанубий Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги "Сана сезим" ҳуқуқий маркази ўзбек муҳожирлари дуч келадиган бу муаммони атрофлича ўрганган.

Ҳуқуқий марказ юристи Марат Жакупов хорижга чиқиб, паспортини йўқотиб қўйган ўзбекистонликларга қуйидаги маслаҳатларни беради:

- Агар паспортингиз ёки унинг ўрнига ўтадиган ҳужжат йўқолиб қолса, сиз доимий ёки вақтинча рўйхатга қўйилган миграция полицияси бўлимига қачон, қаерда ва қай ҳолатда ҳужжатингизни йўқотганингиз баён этилган аризани топширишингиз лозим. Аризани паспорт йўқолганидан кейинги уч кун ичида топшириш керак.

Ички ишлар бўлими сизга паспортингиз йўқолгани ҳақида справка (маълумотнома) беради. Бу маълумотномада сизнинг суратингиз ва сиз ҳақингиздаги маълумотлар (исм-шарифингиз, отангизнинг исми, туғилган йилингиз ҳамда йўқолган паспортингиз номери ва бошқалар) қайд этилган бўлади.

Сиз бу справка билан Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллигига мурожаат қиласиз. У ерда паспортингиз йўқолгани ҳақида ариза ва анкета тўлдирасиз. Кейинчалик Ўзбекистон ваколатхонасида сизга янги паспорт беради. Кўп давлатлардаги элчихоналар фақат сертификат беради. Сиз бу сертификат билан Ўзбекистонга борасиз ва янги паспорт учун ариза топширингиз мумкин
,- дейди юрист Марат Жакупов.

Бу мавзудаги мақола сайтимизда эълон қилингач Сочидан ўзбекистонлик Абдулла ўзи қандай қилиб янги паспорт олгани тафсилотларини Озодликка шарҳ сифатида ёзиб юборди.

“Бир ой олдин мен ҳам янги паспорт олдим . Эски паспортимни Россиядаги Сочи шаҳрида машинамдан ўғирлаб кетишган эди. Янги паспорт учун керакли бўлган документлар: Йукотилган жойдаги милиция участковойидан справка олса хам бўлади, ман олган эдим Москвада Ўзбекистон консулствосида керак эмас дейишди манга документларимни топширганимда.

1. Расм цветной 3х4 - 4 дона.

2. Йўқотилган паспортнинг копияси иложи бўлса прописка босилган бетини ҳам копияси.

3. Ўзбекистонда яшаётган жойингиздаги ИИБ.дан Форма № 1 справкаси йўқотилган шахснинг исмига . Бу қоғозни факсдан ёки бошқа электроник йўл билан ўзингизга ёки тўғридан тўғри факс орқали элчиликка юбориш керак .

4. Москвага Ўзбекистон консулствосига қўлингизда барча документлар билан мурожаат қиласиз. Казачый улицасига соат эртадан бориб очередь олишда фойда бор. Ҳар куни 200 яқин киши мурожаат қилади.

5. Консулствога киргандан кейин , тўлдирадиган анкеталар бор, шуларни тўлдириб, кассага 700 рубль пулини тўлайсиз ва кечқурунга яқин қўлингизга Сертификат беришади Ўзбекистонга қайтишингиз учун. Сертификат муддати олинган кундан бошлаб 1 ой. Бу Сертификат билан Самолётга ва поездга билет олиш ҳуқуқингиз бор.

6. Ўзбекистонга боргандан кейин қўлингиздаги Сертификат ва консульстводаги 700 рубльни кассага тўлаганингизга доир квитанция билан Паспортный столга учрашасиз. Қолганини ўзлари тушунтиради"


Азиз муштарий агар сизда бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришнигизни сўраймиз.

Ozod Javob дастурига келган бошқа саволлар:

1. Россиянинг чегара постларида ўзбек муҳожирларидан 100-300 рубл пул олинади. Бу қанчалик қонуний? (Сурхондарёлик Носир ака)

2. МТС Ўзбекистонда қачон ишга тушади? (Москвада ўқиётган ўзбек талабаси)

3. Green Card лотереяси Америкада яшаш ва ишлаш ҳуқуқини беради. Бошқа давлатларда ҳам хорижликлар учун шу каби имкониятлар борми? (Россияда 12 йилдан буён ишлаб, яшаётган самарқандлик 29 ёшли Шокирбек)

4. Ўзбекистон фуқаролигидан қачон ва қандай чиқилади? (Санкт-Петербургда ишлаётган термизлик Наргиза)

5. Хориждан Ўзбекистонга техника (компютер, телефон, телевизор) олиб кириш учун қанча солиқ тўлаш керак (Озодликнинг электрон почтасига келган савол. Исмини ёзмаган)

Ozod Javob бу саволларга ҳам жавоб топишга ҳаракат қилади. Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, Ozod Javobга мурожаат қилинг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG