Линклар

Немис суди Европа Барқарорлик жамғармасини қутқариб қолди


Канцлер Меркел суд қарорини олқишламоқда.

Канцлер Меркел суд қарорини олқишламоқда.


Бугун Германия Конституцион суди Европа доимий қутқарув жамғармасини блок қилиш ҳақидаги чақириқларни рад этди ва евроҳудуддаги молиявий инқироздан чиқишга қаратилган Европа Барқарорлик механизми деб аталган ҳужжатнинг президент томонидан имзоланишига замин ҳозирлади.

Германия канцлери Ангела Меркел суд ҳукмини Европанинг энг катта иқтисоди бўлган Германиянинг ўз масъулиятида собит экани исботи сифатида олқишлади.

- Германия бу қарори билан Европа ва ундан ташқаридагиларга кучли сигнал йўлламоқда. Германия Европанинг энг катта иқтисоди ва энг ишончли ҳамкор сифатидаги масъулиятини қатъият билан адо этмоқда¸ деди Меркел жумладан.

Германия судининг бугунги қарори Европа Марказий банкининг Испания ва Италия каби қарзга ботган евроҳудуд аъзоларига қарз бериш фоизини камайтиришга қаратилган сиëсати учун ижобий сигнал сифатида кўрилмоқда.

500 миллиард евродан иборат Европа Барқарорлик механизмининг асосий таъминотчиси Германия ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG