Линклар

Халқаро элчи Сурия президенти билан музокара ўтказади


Сурия бўйича БМТ элчиси Лахдар Брахими.

Сурия бўйича БМТ элчиси Лахдар Брахими.

Сурия бўйича халқаро элчи Лахдар Брахими бугун мамлакат пойтахти Дамашққа боради.

Брахими мазкур лавозимга Сурия бўйича тинчлик элчиси Кофи Аннан истеъфо берганидан сўнг, 1 сентябр куни тайинланган эди.

Брахими жума куни Сурия президенти Башар Асад билан мамлакатдаги зўравонликларни тўхтатиш масаласида музокаралар ўтказади.

Сурияда ҳукумат ва мухолифат кучлари тўқнашуви давом этмоқда. Маълумотларга кўра, чоршанба куни жангларда 80 киши ўлган. Бир ярим йилдан бери давом этаётган тўқнашувларда 27 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG