Линклар

Миср президенти Европа билан алоқаларни мустаҳкамламоқчи


Миср президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср президенти Муҳаммад Мурсий бугун Европа Иттифоқи раҳбарлари билан музокаралар ўтказиш учун Брюсселга боради.

Европа Иттифоқи Мисрнинг асосий иқтисодий ҳамкоридир. Миср ташқи савдо айланмасининг ярмидан кўпи Европа Иттифоқи улушига тўғри келади. 2011 йилнинг февралида Хусни Муборак Миср президентлигидан ағдарилгач, мамлакат иқтисодида жиддий муаммолар пайдо бўлди.

Июл ойида президентликка сайланган Мурсий Европага Миср раҳбари сифатида биринчи марта расмий сафар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG